Ҳожимат Эркинов нимага Олимпиада учун эълон қилинган қайдномадан жой олмади?

Ҳожимат Эркинов нимага Олимпиада учун эълон қилинган қайдномадан жой олмади?
Хабарингиз бор, "Париж-2024" учун Ўзбекистон терма жамоасининг қайдномаси эълон қилиинди. Ушбу жамоага "Ал-Ваҳда" аъзоси Ҳожимат Эркинов киритилмади.

"Sports.uz"га маълум бўлишича, Эркиновнинг клуби уни Олимпиадада иштирок этиши учун рухсат бермади. Жамоа 23 ёшли футболчини тезроқ машғулотларга қайтишини истамоқда. Шу сабабли, у БААга жўнаб кетган.

Бундан кўринадики, ЎФА "Ал-Ваҳда" билан келиша олмаган. Аслида, шунга ўхшаш ҳолат Осиё кубогида ҳам рўй берганди. Қатарда бўлиб ўтган турнирда Абу-Даби жамоаси Ҳожиматни финал олдидан қайтариб олган ва БАА кубоги финалида вингер майдонга тушганди.
Ҳожимат Эркинов нимага Олимпиада учун эълон қилинган қайдномадан жой олмади?
Ўшанда "Ал-Ваҳда" кубокни қўлга киритиб, Эркинов жамоаси билан илк совринини ютганди. Умуман олганда футболчимиз учун мавсум ёмон ўтгани йўқ. У клуби таркибида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар