16:46 / 05.07.2024
320

Машарипов: “Қатардаги чемпионатда ким пенальти тепишини мен ҳал қилганман”

Машарипов: “Қатардаги чемпионатда ким пенальти тепишини мен ҳал қилганман”
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Қатарда бўлиб ўтган мусобақадаги пенальтилар сериясида кимлар зарба беришини жамоа сардори сифатида ўзи ҳал қилгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда у YouTube’даги “Жалолиддин Қобилжонов” каналига берган интервьюсида маълум қилди.

"Қатар билан бўлиб ўтган ўйинда, пенальтини теполмадим. Бир оз омад етишмади".

Осиё ўйинларига тайёргарлик яхши бўлганини айтиб ўтган футболчи, Ўзбекистон турнирда ажойиб қатнашганини эътироф этди.

"Биз турнирдан ютқазмасдан чиқиб кетган, ягона жамоага айландик. Тўғри пенальтилар сериясида ютқаздик, аммо ўйинда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмади. Қатар жамоаси ҳам чемпионликка эришгач, энг қийин ўйин Ўзбекистон билан бўлганини таъкидлади".

Футболчи Қатарга сафар давомида нима учун жамоадан ажралиб турган кийимда боргани ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди.

"Сабаби, кўп футболчилар Ўзбекистондан борди, баъзилари бошқа давлатдан. Масалан, мен БААдан бордим. Терма жамоа кийиб борган кийим менда йўқ эди. Шунинг учун ўзимнинг кийимимда бордим. Агар имкони бўлганда, албатта, терма жамоа кийимида борган бўлар эдим".

Машарипов Қатар билан пенальтилар сериясида кимлар тўп тепишини ҳал қилгани ва келишувли ўйинлар ҳақида ҳам тўхталиб, бундай ўйинларда қатнашмаслигини билдирди.

Мен ўшанда айтдим, ота-она ва ватан сотилмайди. Ўйин келишилганини билсам майдонга тушмайман. Кўчада қолсак ҳам, бу ишни қилмаймиз. Пенальтилар сериясида ким тўп тепишини мен ҳал қилдим. Жамоа сардори бўлганим боис, болаларнинг руҳий аҳволини ўрганиб пенальти тепувчиларни танладим. Ҳамма яхши тепди, мендан бошқа. Аммо омад келмади. Жамоадаги футболчилар доим пенальти тепишни машқ қилади”.

Машариповнинг пенальтини ёнга эмас, ўртага тепганига чарчоқ сабаб бўлган.

"Хаёлимда фақат марказга тепиш эди. Чунки ёнга тепсам, чарчоқ сабаб тўп қийшиқ кетиб қолиши мумкин эди. Бундай тепиш тажрибада бор. Аммо дарвозабон яхши ўрганиб чиққан экан".

Маълумот учун, 2023 йилда ўтказилган сўнгги турнир мезбон Қатар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси мезбон жамоага пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, чорак финалда ўз юришини тўхтатган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машарипов: “Қатардаги чемпионатда ким пенальти тепишини мен ҳал қилганман”