
Немислар чорак финалда Испанияга мағлуб бўлди (1:2). Юлиан Нагельсманн Германиянинг Евро-2024ни тарк этишиги фикр билдирди.
Охирги марта немислар 1996 йилда турнир ғолиби бўлишган. Шунга қарамай Германия терма жамоаси Евро тарихидаги энг кўп ғолиб бўлганлардан ҳисобланади: Уларда Испания каби учта Евро бош соврини бор.
"Барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдираман. Кўриб турибсиз, кўзёшларимни зўрға тийиб турибман, чунки бу мен учун жуда ҳиссиётли мағлубият.
Мухлислар қўллаб-қувватлаши доимо кераклиги ҳақида айтиб келганман, айниқса омадсиз якунланган турнирларда. Кўп нарсаларни ўзгартирмоқчи эдик. Кўпчилик истамаган қарорларни қабул қилдик, чунки бизнинг ўз ғояларимиз бор эди" - деди Германия терма жамоаси бош мураббийи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар