
Корея Республикаси терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақида мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Эндиликда кореяликларни мамлакат футболи афсонаси, ЖЧ-2002 мусобақасининг «Бронза тўпи» соҳиби Хон Мён Бо бошқариб боради. Унга 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди.
Хон Мён Бо бунга қадар ҳам терма жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Терма жамоа унинг қўл остида ЖЧ-2014 турнирида иштирок этган ва гуруҳда сўнгги ўриндан жой олганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар