
Англия термаси билан қаторасига иккинчи марта финалда ўйнайдиган Гарет Саутгейт баҳс якунидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз учрашувда яхши ҳаракат қилдик. Баҳс қийин бўлди, учрашув давомида бир неча бор тактик ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Биз доим рақибга мослашишга ҳаракат қилдик ва ўйин давомида кўплаб яхши вазиятларни яратдик. Баҳс якуни биз учун ўзгача бўлди. Биз баҳс якунига оз қолганда гол урдик ва финалга йўл олдик», — деди Гарет Саутгейт.
Маълумот учун, Англия термаси қаторасига иккинчи марта Европа чемпионатининг финалига чиқди. Аввалги мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Италияга мағлуб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар