Фото: Getty Images
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Ривалдо Бразилиянинг Америка Кубоги чорак финалидаги мағлубиятини шармандалик деб атади.
Бразилия чорак финал босқичида Уругвайга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
“Мен Бразилия жамоасининг собиқ футболчиси сифатида гапирмоқчиман. Бундай танқидлар одатий ҳол ва футболчилар масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак. Бразилиянинг Америка Кубогидаги иштироки шармандали бўлди. Ўйинчиларга ҳурмат билан айтаманки, улар ўзларини кўпроқ кўрсатишлари керак. Бизда муҳим баҳсларда ўйнаш тажрибасига эга бўлмаган футболчилар кўп.
Бразилия термасида Америка Кубогига тайёр бўлмаган футболчилар бор эди. Энди бизни тажрибасиз жамоа сифатида кўришади, энди қўрқув уйғотмаймиз”, — деди Бразилия миллий жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси.
Маълумот учун, Ривалдо 2008—2010 йилларда Тошкентнинг “Бунёдкор” сафида ўйнаган. 61 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчи 37 бор рақиблар дарвозасига йўл топган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди