11:24 / 13.07.2024
99

"Навбаҳор" клуби ҳам ёзги йиғинини бошлади

"Навбаҳор" клуби ҳам ёзги йиғинини бошлади
“Навбаҳор” аъзолари “Бухоро”га қарши ўтказилган ўйиндан сўнг (5 июль), таътилга чиқишганди. “Лочинлар” кечадан иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборишди.

“Марказий” стадиони майдонида бўлиб ўтган машғулотни мураббийлар – Дмитрий Ан ва Шерзод Жўраевлар олиб боришди.

Уларга машғулотлар жараёнида клубнинг техник директори Мустафо Байрамов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаевлар ёрдамлашишди.

Машғулотда асосан маҳаллий ва ёш футболчилар иштирок этишди. Шунингдек, “Олимпик”ка ижарага берилган Асадбек Жўрабоев ҳамда Давронбек Олимжоновларнинг ҳам жамоа таркибига қайтиб, машғулотда қатнашишганини таъкидлаш жоиз.

Айтиш лозимки, “Навбаҳор”ни ҳеч қайси футболчи тарк этмади ва қолган ўйинчиларнинг “лочинлар” ихтиёрига бугун ҳамда якшанба куни етиб келишлари кутилмоқда.

Иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик 14 июлдан бошлаб, тўлиқ таркибда олиб борилади, - деб хабар бермоқда “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Бабаяндан кейин “Навбаҳор”ни вақтинча бошқарган Григорий Колосовский кеча “Металлург” бош мураббийи сифатида расман таништирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" клуби ҳам ёзги йиғинини бошлади