09:11 / 16.07.2024
242

Ламин Ямал “Евро-2024”да 11 та рекорд ўрнатди

Ламин Ямал “Евро-2024”да 11 та рекорд ўрнатди
Германия мезбонлик қилган Европа чемпионати истеъдодли ўйинчиларга бой бўлган ва ёрқин ўйин намойиш этган Испания терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Испанларнинг ғалабасида мусобақа давомида 17 ёшга тўлган Ламин Ямалнинг ҳиссаси катта бўлди. “Барселона” тарбияланувчиси “Евро-2024”нинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлди.

Умуман олганда, Ламин Ямал турнир давомида қуйидаги рекордларни ўрнатди:

1. Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш ўйинчи;

2. Европа чемпионатлари тарихида гол урган энг ёш ўйинчи;

3. Европа чемпионатлари тарихида ассистни амалга оширган энг ёш ўйинчи;

4. Европа ёки жаҳон чемпионатларида ярим финалда бошланғич таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчи;

5. Европа ёки жаҳон чемпионатларида ярим финалда гол урган энг ёш ўйинчи;

6. Европа ёки жаҳон чемпионатларида финалда бошланғич таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчи;

7. Европа ёки жаҳон чемпионатларида финалда голли пас узатган энг ёш ўйинчи;

8. Европа чемпионатлари тарихида энг яхши ассистент бўлган энг ёш футболчи;

9. Битта Европа чемпионатида энг кўп (тўртта) ассистни амалга оширган ўйинчи;

10. Европа чемпионатларида ғолиб чиққан энг ёш футболчи;

11. Юқорида таъкидланганидек, Ламин Ямал Европа чемпионатида энг яхши ёш ўйинчи бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал “Евро-2024”да 11 та рекорд ўрнатди