
Футзал бўйича Португалия терма жамоаси устози Хорхе Браз Ўзбекистон термасига қарши ЖЧ–2016 турнири “А” гуруҳи 3-туридан олдин ўз фикрини айтиб ўтди.
“Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли мураббийга эга. Мен бўлажак рақибизнинг Колумбияга қарши ўйинини стадиондан кузатдим, ушбу баҳсда Ўзбекистон жуда ёрқин ўйин намойиш этди.
Жамоамизда Рикардиньодек ўйинчи борлигидан фахрланаман. У ҳақиқий профессионал ва ўз ишини устаси. Рикардиньо жамоамизнинг етакчиси ва унга бўлган ишончим чегара билмайди”, – деди Хорхе Браз.
Эслатиб ўтамиз, Португалия “А” гуруҳида 4 очко билан биринчи, Ўзбекистон терма жамоаси эса 1 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Манба: www.ufa.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар