Россия Премьер-лигасининг янги мавсуми бошланди. Янги чемпионатда юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган ЦСКАга жамоанинг асосий фигураларидан ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев ёрдам бера олмаяпти.
20 ёшли ҳужумкор футболчимизнинг олдида катта масъулиятли вазифа турибди. Файзуллаев Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида мамлакат футболидаги катта тарихий воқеа – ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши керак.
Париж Олимпиадаси қолган футболчиларимиз қаторида Аббосбек Файзуллаевга ҳам Европа майдонларида ўз салоҳиятини намойиш этиш имконини беради. Буни Россия футболини ёритаётган қатор оммавий ахборот воситалари, мутахассислар, экспертлар ҳам таъкидламоқда.
CHAMPIONAT.COM сайти:
ЦСКАда атиги бир неча ойлик фаолияти давомидаёқ ўзбек футболчиси Россия футболида ўзига хос ном қозонди. Ўтган мавсум Аббосбек Файзуллаев зўр ўйнади, жами 32 та учрашувда бешта гол ва 14 та ассист қайд этди.
Аббосбек ўз маҳоратини Ўзбекистон миллий терма жамоаси даражасида халқаро майдонларда ҳам намойиш қила олди.
“Армиячилар”нинг легионери атиги 20 ёшда эканини инобатга олсак, унга хориждан қизиқишлар бўлиши табиий.
Яқинда “Вильярреал” вакиллари футболчи борасида музокара қилгани ҳақида маълумотлар тарқатилганди.
Ҳозир эса, Файзуллаев “Олимпиада-2024” мусобақасида ўзини реклама қилиш имкони эга. Ҳужумкор футболчи айни пайтда Олимпиадада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси сафида бўлиб турибди.
АЛЕКСАНДР ГРИШИН, ЦСКАнинг собиқ футболчиси:
Файзуллаевнинг Олимпиада кетгани ЦСКА учун жуда катта йўқотиш. Лекин бу Аббоснинг имижи учун жуда фойдали.
Агар Файзуллаев Олимпия ўйинларида зўр ўйнаса, ўзининг трансфер қийматини янада кўтариб олади.
Менинг назаримда, етакчи футболчилардан бирининг кетгани ва “армиячилар” сафида ўйнамаётгани ЦСКА учун ҳақиқий муаммо. Агар бир-икки етакчи ўйинчи бўлмаса, бу ҳар қандай жамоа учун ҳам муаммо туғдиради.
Аббосни алмаштириб бўлмас футболчи, демайман, лекин у хавфли вазиятлар ярата оладиган ва ўткир ҳужум ташкил қиладиган муҳим ўйинчилардан бири. Лекин Олимпия ўйинлари ҳаётда бир мартагина бўлиши мумкин холос. Шу боис, унга бормаслик ҳам тўғри бўлмайди.
SPORT-EXPRESS.RU сайти:
Янги мавсум олдидан ЦСКАда жиддий йўқотишлар бўлмади. Антон Заболотний ва Кирилл Набабкиннинг кетишини ярим йил олдин ҳам тахмин қилиш мумкин эди. Ҳали ҳам Фёдор Чаловнинг Европага кетиш эҳтимоли сақланиб турибди. Виктор Давила ҳам кетиш истагини билдирган.
Аббосбек Файзуллаевнинг аҳамияти ҳам тобора ошиб бормоқда. Агар у Париж Олимпиадасида порласа, хориждан жуда яхши таклифларни олади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" тарбияланувчиси бўлган Аббосбек Файзуллаев бугунги кунда Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади. Легионер сифатида Россия Премьер-лигасида ва Ўзбекистон терма жамоалари сафида халқаро миқёсдаги турнирларда муваффақиятли ўйнаб келаётган ҳужумкор футболчимизнинг трансфер суммаси бугунги кунда 6 миллион еврони ташкил қилмоқда. Файзуллаевнинг Олимпия ўйинларидаги ҳаракатлар ва кўрсаткичларига кўра, бу сумма яна ўзгариши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди