
Олимпия ўйинлари футбол мусобақасидан ўрин олган Испанияга қарши ўйиндан сўнг Ўзбекистон Олимпия термаси бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоа ўйинидан қониқдим. Йигитлар матонат ва чинакам жамоавий руҳни кўрсатишди. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди. Бироқ, охирги дақиқага қадар кураш олиб борилди. Ўтган ҳафталарда биз ҳақиқатдан ҳам барча ўзбекистонликларнинг қувватлашини ҳис қилдик. Жамоага ишонган барчадан миннатдормиз. Бизга билдирилган ишончни оқлашга ваъда берамиз", - дейди Тимур Кападзе. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар