Аргентина футбол ассоциацияси футбол бўйича Олимпиада мусобақасида Марокашга қарши ўйиндаги баҳсли вазиятдан сўнг FIFA’га шикоят қилди.
“Аргентина футбол ассоциацияси бугун U-23 терма жамоамизнинг марокашлик футболчиларга қарши ўйинида содир бўлган барчага маълум бўлган воқеалардан сўнг, FIFA Тартиб-интизом комиссиясига бундай ҳолат учун зарур тартибга солувчи чоралар кўрилишини сўраб расмий шикоят юборди.
Футболдек гўзал спорт турини тинч йўл билан ривожлантириш тарафдорлари хавфсизлигини таъминлаш жуда муҳим ва биз буни амалга ошириш учун барча зарур ишларни қиламиз”, дейилади Аргентина футбол ассоциацияси баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Мединанинг 90+16-дақиқада урган голи эвазига ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Голни нишонлаш вақтида Жанубий Америка жамоаси футболчилари томон турли буюмлар улоқтирилган. Шунингдек, Марокаш терма жамоаси мухлислари майдонга югуриб чиққан.
Ўйин тартибсизликлар туфайли тўхтатилди. Икки соатдан сўнг ўйин давом эттирилди. VAR томонидан гол кўриб чиқилди ва ҳакам голни бекор қилишга қарор қилди. 3 дақиқа давом этган ўйиннинг кейинги қисмида ҳисоб ўзгармай қолди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди