Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Саида Мирзиёева Париж—2024 Олимпиадаси чемпиони дзюдочи Диёра Келдиёровани ғалаба билан табриклади.
“Бугун ўзбекистонликлар ва шахсан менинг қалбим чексиз қувончга тўлди — Париж-2024 Олимпиадасида мамлакатимиз илк олтин медални қўлга киритди!
Дзюдочи Диёра Келдиёрова — Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин медал олган илк аёл спортчи! Шунингдек, у Олимпиадада дзюдо бўйича илк олтин медални олган спортчимиз сифатида ҳам тарихга кирди.
Диёранинг ёрқин ғалабаси бу – фақатгина “олтин медал” эмас, балки спорт тўгаракларида тинимсиз шуғулланиб, улкан зафарлар ҳақида орзу қилаётган кўплаб қизлар учун мотивация ҳамдир!
Диёра, бутун Ўзбекистон Сиз билан фахрланади!”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.
-52 кг вазн тоифаси вакили Диёра Келдиёрова ҳал қилувчи баҳсда косовалик Дистрия Красничига қарши татамига чиқди. Диёра рақибини енгиб, олтин медал соҳибига айланди.
Шу тариқа Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбекистонлик дзюдочига айланди. Шунингдек, 16 йил деганда ўзбекистонлик аёл спортчи яна Олимп шоҳсупасига кўтарилмоқда.
Диёра нимчорак финалда япониялик Ута Абени енгиб, чорак финалга чиққан эди. 1/4 финалда эса германиялик Маша Баллҳаус таслим этилганди. Ярим финалда эса ўзбекистонлик дзюдочи мезбон Амандин Бушарни мағлубиятга учратганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Эксперт: “АҚШ сайловчилари Россияни Украина ёрдамида енгиш режасини қўллаб-қувватламайди”
Файзуллаевнинг вазифаси ва Мисрни енгиш йўли айтилди
Балиқчида электрдан қарздорлик учун бино хатлаб қўйилди
Россиядан келган ошпаз-агент Париждаги Олимпиадада провокациялар тайёрлаган
Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"