16:19 / 29.07.2024
570

Синглиси учун ҳам ғалаба қозонган ака

Синглиси учун ҳам ғалаба қозонган ака
Япониялик дзюдочи Абе Хифуми 66 кг вазн тоифасида олимпия олтин медалини қўлга киритди. Бу кеча Диёра Келдиёровага ютқазиб, кўз ёш тўккан Утенинг акаси.

Икки карра олимпия чемпиони бўлгач у шундай деди:

"Синглим ютқазганида шокка тушдим ва кун бўйи қайғуда юрдим. Лекин курашишим керак эди. Синглим учун ҳам олтин медалга эриша олганимдан жуда хурсандман".

Эслатиб ўтамиз, кеча дзюдочимиз Диёра Келдиёрова 5 йиллик мағлубиятсиз серияга эга бўлган Уте Абени мағлуб этган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Синглиси учун ҳам ғалаба қозонган ака