Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган Фазлиддин Ғоибназаров ва кумуш медаль соҳиби Бектемир Мелиқўзиевнинг ресторанлардан бирида тушган сурати бир неча кундирки ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Суратда Фазлиддин ва Бектемирнинг ёнида икки қиз турганини кўриш мумкин. Уларнинг кимлиги оммага маълум эмас ва бу суратда танқид қилишга арзигулик ҳолат йўқ. Бироқ айрим блогер ва тирноқ ичидан кир қидирадиганлар суратни оммалаштириб, Олимпиада совриндорларини асоссиз танқид қилиб чиқди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" нашри. Уларга нисбатан Фазлиддин Ғоибназаров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали жавоб қайтарди.
“Ассалому алайкум, азизлар. Барчангизга қўллаб-қувватлаб, кўрсатган эътиборингиз учун катта раҳмат. Куни кеча мухлислар билан тушган суратимизни ўз билганича талқин қилган инсонларга қарата айтмоқчиман: Яратганга беҳисоб шукрки, икки шириндан-шакар фарзандим ва севиб уйланган аёлим бор. Улар мен учун жуда азиз. Сиз бундай гаплар айтишдан олдин, ўзганинг шахсий ҳаётининг шу жиҳатларини мулоҳаза қилиб кўришингизни илтимос қилардим. Оллоҳга шукр, давлатимиз, халқимиз қўллаб-қуватлаб тургани учун чемпион бўлдик. Биз ўзимиздан кетиб қолганимиз йўқки, суратга тушишни сўраган кишиларга рад жавоби бермадик. Суратга тушишни истаган инсонларнинг барчасига, акамиз, укамиз, опамиз ва синглимиз каби қараймиз. Албатта, сиз қилаётган гумонлар, сизнинг бошингизга келаётган хаёллар ҳаётдан йироқ”, деб язади Ғоибназаров.
Ҳозирча Бектемир Мелиқўзиев мазкур суратлар билан боғлиқ танқидларга жавоб қайтарганича йўқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди