
Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов бугунги жангидан кейин чет эл журналистларига интервью берди.
"Менинг мақсадим битта, бу ҳам бўлса, икки карра Олимпиада чемпиони бўлиш. Бу йўлда биринчи тўсиқдан ўтдим", - дея саволга жавоб берди Баҳодир Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов Париж-2024 Олимпиадаси доирасидаги илк жангини норвегиялик Омар Шиҳага қарши ўтказиб, катта устунлик билан ғалаба қозонди. Жанг давомида вакилимиз рақибини икки марта нокдаун ҳолатига туширди.
Маълумот ўрнида, Жалолов кейинги жангини 2 август куни австралиялик Тремуана Жуниорга қарши ўтказади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар