Фото: Getty Images
Диёра Келдиёрова мусобақа бошида қуръа маросимидан кейинги таассуротлари ҳақида сўзлади.
“Жамоамизнинг баъзи аъзолари қуръа натижасини ўша куниёқ кўради, бошқалар эса татамига чиқиш олдидан билиб олади. Мен ҳам жанг олдидан билдим. Ёнимдаги татамида канадалик спортчи ва Абе жанг қилаётганини кўрдим. Шундан билдимки, менинг рақибим Абе бўлади”.
Ўзбек дзюдочиси япониялик спортчи билан жангга аввалдан тайёр бўлганини таъкидлади.
“Биз бу жангга икки ой олдин, Абу Дабидаги Жаҳон чемпионатидан кейин тайёр бўлгандик. Мураббийим, ҳар қандай ҳолатда Абе билан тўғри келиб қолишимни, шунга тайёр бўлиб, уни ютиш ҳақида ўйлашимни айтди.
Абе билан тўғри келганимни ҳеч қандай қўрқувсиз қабул қилдим. Унинг жанг қилиш услубини ўрганганмиз ва ўз жангим тактикаси устида кўпроқ ишладик. Айнан шу натижа берганидан хурсандман”.
Фото: Getty Images
Келдиёрованинг мусобақада ғолиб бўлишига асосий сабаблардан бири Япониядаги машғулотлар бўлган.
“Устозим 2 давлат: Испания ва Япониядан бирини танлашим кераклигини айтди. Мен Японияни танладим. У ерда машғулотлар жуда қийин. Японлар сизни аямайди. Айнан ўша ердаги машғулотлар менинг қобилиятларимни оширди”.
Диёра ғалабадан сўнг биринчи кимга қўнғироқ қилгани ҳақида саволга ҳам жавоб берди.
“Биринчи бўлиб турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилдим. Қуръада Абе билан тушганимда ҳеч ким ишонмаганида, менга ишониб мени қўллаб-қувватлагани учун у кишидан миннатдорман”, дейди Олимпиада олтин медали соҳиби Диёра Келдиёрова.
Маълумот учун, 28 июль куни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида Париж Олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди.
Фото: Getty Images
Диёра ўзбекистонлик дзюдочилар орасида биринчи бўлиб Олимпиада ғолибига айланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам Париж—2024 Олимпиадаси чемпиони дзюдочи Диёра Келдиёровани ғалаба билан табриклади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди