20:16 / 01.08.2024
262

Боксдаги можаро: италиялик боксчи тестостерони баланд бўлган рақибига қарши жанг қилишдан бош тортди

Боксдаги можаро: италиялик боксчи тестостерони баланд бўлган рақибига қарши жанг қилишдан бош тортди
Париж Олимпиадасининг аёллар боксида можароли ҳолатлар давом этмоқда.

Аёллар боксчининг 1/8 финали доирасида ярим ўрта вазн тоифаси вакили италиялик Анжела Карини жазоирлик Иман Ҳалифга қарши жангнинг 45-сониясида тўқнашувни давом эттиришдан бош тортди.

Фото: Getty Images
У жанг давомида рақибининг кучли зарбаларида дош бера олмаган: Ҳалиф тестостерон моддаси кўплиги сабабли ЖЧ—2023 дан четлатилган эди.

Барчаси қандай юз берди?

Карини жангнинг 40-сониясидан сўнг тайм-аут олган, у содир бўлаётган воқеадан хурсанд эмаслиги юз ифодасидан маълум эди. Бунга қадар италиялик боксчи Иман Ҳалифнинг бир нечта зарбасини ўтказиб юборганди. Жанг бир неча сония давом этди, шундан сўнг Карини ортиқ давом эта олмаслигини таъкидлаган. Ҳакамнинг саноғи бошлангач, италиялик спортчининг мураббийи жанг давом этмаслиги ҳақидаги ишорани кўрсатди.

Фото: Getty Images
La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, Анжела “Жуда оғриқли, ортиқ давом эта олмайман”, — деган сўзларни айтган. Биринчи раундни охиригача етказиб қўйиш ҳақидаги гапларга, Анжела рад жавобини берган.

Ҳакам Ҳалифни ғолиб дея эълон қилаётган вақтда эса Карини “Бу адолатсизлик! Адолатсизлик!” дея бақирган. Шундан сўнг у рақибининг қўлини сиқиб қўйишни ҳам истамаган.

Нега Ҳалиф Олимпиадада иштирок этмоқда?

Ҳалифнинг Олимпиададаги иштироки — жуда узоқ ҳикоя. Ўтган йили спортчи жаҳон чемпионати олдидан тестостерон моддаси кўплиги сабабли дисквалификация қилинганди. Кўплаб муҳокамалар бўлишига қарамасдан, Париж Олимпиадасида иштирок этишига рухсат берилди.

Гап шундаки, россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги Халқаро бокс федерацияси (IBA) 2023 йилдан бошлаб ХОҚ таркибидан чиқариб юборилган — энди эса уларнинг қарорлари ва ХОҚ позицияси фарқ қилмоқда.

30 июль куни ХОҚ матбуот котиби Марк Адамс Ҳелифнинг, шунингдек, ўтган йилги жаҳон чемпионатидан четлатилган Лин Юн-Тиннинг (Тайван) иштироки ҳақида гапириб ўтганди: “Бу спортчилар узоқ йиллар давомида мусобақаларда иштирок этиб келмоқда, улар бирданига пайдо бўлиб қолмади. Улар Токиода ҳам иштирок этган. Федерация фақат адолатли қоидаларни амалга ошириши лозим. Ва қийин бўлса ҳам мувозанатни топиш керак”.

Адамс ХОҚ тестостерон тестини жинсни аниқлашнинг идеал усули деб ҳисобламаслигини таъкидлаган. Унинг айтишича, ташкилот бу кўрсаткичнинг ўзи етарли бўлган ўша қадим замонларга қайтишни истамайди.

Фото: Getty Images
Жангдан олдин содир бўлган воқеа менга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Мен бу иш билан шуғулланадиган одам эмасман. Боксчи сифатида қилишим керак бўлган ишни бажариш учун рингга кўтарилдим.

Баҳс ва мунозараларга қарамасдан, жанг қилишим керак эди. Бу менинг Олимпиадам, ғалаба қозонишни истагандим.

Бурнимдан иккинчи марта зарба еганимда, нафас олишим қийинлашди. Мураббийим ёнига бориб, ортиқ давом этмаслигимни билдирдим
”, — дейди Анжела.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксдаги можаро: италиялик боксчи тестостерони баланд бўлган рақибига қарши жанг қилишдан бош тортди