date
views 346

Париж—2024. Лазизбек Муллажонов бразилиялик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Париж—2024. Лазизбек Муллажонов бразилиялик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди
Фото: МОҚ
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.

-92 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажонов чорак финалда бразилиялик Кено Мачадога қарши баҳс олиб борди.

Биринчи раундда Лазизбек 3:2 ҳисобида устун келди. Иккинчи раундда эса ўзбекистонлик боксчи тўлиқ устунликни қўлга олди.

Учинчи раундда ҳам 5:0 ҳисобида зафар қучган Муллажонов кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Лазизбек бундан олдинги босқичда италиялик Азиз Аббес Муҳиддинга қарши жанг қилиб, ғалаба қозонган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Лазизбек Муллажонов бразилиялик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди