Британиялик журналист Тейлор O’Ҳиггинс Париждаги Олимпиада ўйинларининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси боксчиси Абдуллаевнинг жанги натижасидан норози бўлди. Бу ҳақда у Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
Вазни 63,5 килограммгача бўлган боксчилар ярим финали учун кечган жангда Абдуллаев канадалик Уайтт Сенфордга ютқазиб қўйди – 1:4. Ҳакамлар фақатгина биринчи раундда ўзбекистонлик спортчининг ғалабасини эътироф этди.
“Абдуллаев—Сенфорд жангидаги очколар ҳисобланиши мутлақо кулгили ҳол. Ўзбекистонлик дастлабки икки раундда яққол етакчилик қилди, бироқ учинчи раундга келиб кучлар тенглашди, унда Сенфорд яхшироқ кўринди ва натижада ғалабани “юлиб” олди.
Мен бу спортни тарк этаман. Бу менинг ҳаваскор боксдаги сўнгги йилим бўлади. Сармоя киритишга арзимайдиган жуда кўп бемаъниликлар содир бўлмоқда”, деб ёзди ғазабланган O’Ҳиггинс.
Эслатиб ўтамиз, 1/2 финалга чиққани эвазига Уайтт Сенфорд 2024 йилги Олимпиада ўйинларида медал кафолатлади: спортчи мағлуб бўлган тақдирда ҳам бронза олади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди