15:18 / 18.09.2016
5 813

Рио Паралимпияси: Ўзбекистоннинг 32 спортчисидан 31 та медаль

Рио Паралимпияси: Ўзбекистоннинг 32 спортчисидан 31 та медаль

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги XV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг иштироки ўз ниҳоясига етди, дейилади "Кун" нашрида. Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси мусобақа дастурига киритилган спортнинг 5 та турида (енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш, оғир атлетика) 32 спортчи билан иштирок этди.

Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларининг 31 медалини ( 8 та олтин, 6 та кумуш, 17 бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 200 яқин иштирок этган давлатлар ўртасида 15-ўринни (медаллар сони бўйича 12-ўрин), Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1-ўринни, МДҲ давлатлари ўртасида 2- ўрин (1-ўрин Украина, 171 спортчи билан иштирок этган), Осиё давлатлари ўртасида 2-ўрин (1-ўрин Хитой, 326 спортчи билан иштирок этган) қўлга киритди. Дзюдо спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.

Спортчиларимиз томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари, 12 та Осиё рекорди ўрнатилди. Шу вақтга қадар бирорта давлат вакиллари, яъни иштирокчилар сони ва қўлга киритилган медаллар сони бўйича бундай натижа қайд этишмаган. Қайд этиш лозим бўладики, жуда кўп давлат делегациялари Ўзбекистон эришган ютуқларга ҳайрат ва ҳавас билан қарашмоқда. Бу ютуқлар замирида халқимизнинг қўллаб-қувватлаши, дуоси, давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларга бўлган ишонч ҳамда спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларининг тинимсиз меҳнати ётибди. Ўзбекистон ва унинг халқининг шундай Ватанни севгувчи фарзандлари бор экан Ўзбекистон байроғи доимо баланд кўтарилаверади.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рио Паралимпияси: Ўзбекистоннинг 32 спортчисидан 31 та медаль