18:34 / 02.08.2024
383

Қозоғистон бокс бўйича Олимпиада баҳслари натижаси устидан апелляция берди

Қозоғистон бокс бўйича Олимпиада баҳслари натижаси устидан апелляция берди
2024 йилги Олимпиада ўйинларида 63,5 кг вазн тоифасида жанг қилувчи қозоғистонлик спортчи Муҳаммедсабир Базарбаюли грузиялик боксчи Лаши Гурули билан жангда мағлубиятга учраганидан сўнг Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Париж бокс бўлимига (PBU) апелляция берди. Улар баҳс натижасига ойдинлик киритишни талаб қилди.

Фото: Championat
“Қозоғистон МОҚ Муҳаммедсабир Базарбаюлининг жанги натижаси бўйича апелляция берди. Биз натижадан рози эмасмиз ва ХОҚни хабардор қилиб, PBU’дан тушунтиришни талаб қилдик. Фикримизча, қозоғистонлик боксчи 2024 йилги Олимпиада ўйинларининг ярим финалига чиқиш учун муҳим жангда ғалаба қозонди.

Ўтган жанг натижасини кўриб чиқишнинг иложи йўқлигини тушунамиз. Аммо биз энг муҳим халқаро мусобақада қолган спортчилар учун ҳакамлик адолатли ва холис бўлишини талаб қиламиз”, деди Қозоғистон МОҚ матбуот котиби Жанар Утешев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистон бокс бўйича Олимпиада баҳслари натижаси устидан апелляция берди