Хабар берганимиздек, бугун бокс бўйича эркаклар ўртасида +92 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов чорак финалда австралиялик Теремоана Жуниорни мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олди.
Боксчимиз ушбу ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Рақибим билан аввал ҳам жанг қилганман, у жуда яхши боксчи, кучли боксчи. Агар у қуръада қарама-қарши тарафда бўлганида, у билан финалда учрашардик деб ўйлайман. Лекин ушбу жангда ғалаба қозондик, ҳаммаси Аллоҳдан. Бу ғалабам бутун Ўзбекистонни ғалабаси. Ҳали тўхтаб қолмайман, бу ерга фақат олтин медаль учун келганман.
Эслатиб ўтамиз, энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз энди ярим финалда 7 август куни германиялик Нелвие Тиафакка қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”