
Фото: МОҚ
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.
-51 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Ҳасанбой Дўстматов турнирдаги иккинчи жангини қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши ўтказди.
Биринчи раундда қозоғистонлик боскчи фойдасига 3:2 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи раундда эса 3:2 ҳисобида Ҳасанбой устун келди.
Ҳал қилувчи баҳсда Дўстматов анча фаол ҳаракат қилди ва кейинги босқичга йўл олди.
“Профессор” номи билан машҳур боксчи Дўстматов биринчи жангини Пуэрто-Рико вакили Хуан Мануэл Лопесга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 