date
views 170

Париж—2024. Тўрабек Ҳабибуллаев Олимпиададаги юришини тўхтатди

Париж—2024. Тўрабек Ҳабибуллаев Олимпиададаги юришини тўхтатди
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари давом этмоқда.

-80 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев кубалик Арлен Лопез Кардонага қарши рингга кўтарилди.

1-раундда кубалик боксчи 3:2 ҳисобида зафар қучди. 2-раундда ҳам худди шундай ҳисоб қайд этилди.

Сўнгги раундда ҳам кубалик боксчи устунлик қилди ва кейинги босқичга йўл олди.

Тўрабек бундан аввалги босқичда филиппинлик Эумир Марсялни мағлуб этганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Тўрабек Ҳабибуллаев Олимпиададаги юришини тўхтатди