
Фото: AP
Дзюдочи Тедди Ринер 2024 йилги Олимпиадада 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. У финалда кореялик Ким Мин Чонни мағлуб этди.
Натижада франциялик атлет тўрт карра Олимпия чемпиони бўлган биринчи дзюдочига айланди.
Ринер бунгача Лондон-2012, Рио-де-Жанейро-2016 ва Токио-2020 (аралаш жамоа)да ҳам олтин медални қўлга киритганди. Шунингдек, у Пекин-2008 ва Токио-2020 мусобақаларида индивидуал баҳсларда бронза медалларига сазовор бўлган.
Маълумот учун, Париж-2024да +100 кг вазнда бронза медалларини тожикистонлик Темур Раҳимов ва Ўзбекистон вакили Алишер Юсупов қўлга киритишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг