Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича мусобақаларнинг аралаш жамоавий тури бўйича 1/4 финал босқичи бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар Италия билан беллашди.
Беллашувни Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба билан бошлади. Муроджон Йўлдошев (-73 кг) Мануэл Ломбардони қўшимча дақиқаларда мағлубиятга учратди.
Иккинчи бўлиб татамига чиққан Гулноза Матниязова Савита Руссодан устун келди ва орадаги фарқни катталаштирди.
Учинчи баҳсда Давлат Бобонов Кристиан Парлатига имкониятни бой бериб қўйди: 2:1.
4-бўлиб татамига чиққан, Ирисхон Қурбонбоева ҳамда 5-бўлиб чиққан Алишер Юсупов мағлубиятга учради ва Италия олдинга чиқиб олди.
Ҳал қилувчи баҳсда Шукуржон Аминова қийин кечган учрашувнинг қўшимча дақиқаларида мағлубиятга учради. Шундай қилиб якуний ҳисоб — 4:2, Италия ярим финалга йўл олди.
Энди ўзбекистонликлар бронза учун ўтиш турнирида қатнашади. Унда Жанубий Корея рақиблик қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди