“Андижон” – ОКМК (2:3) ўртасидаги беллашувдан кейин мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида фиклари билан ўртоқлашди.
- Барчангиз кўрдингиз, жанговар ўйин бўлди. Ҳисобда иккита тўп билан олдинга чиқиб олганимизга қарамай, ўйин якунида мағлубиятга учрадик. Афсуски, учрашувни яхши натижа билан тугата олмадик. Оддий ҳолатларда мувозанатни йўқотишимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Рақиб қарши ҳужумларда бизни жазолади. Учинчи гол ўтказганимизда ҳам ўзимизнинг қўпол хатоимиз бўлди. ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб ғалабага муносиб эди. Улар турнир жадвалида юқори ўринлардан бирида боряпти.
- ОКМК яхши ҳаракат қилди. Бизнинг футболчилар ҳам ёмон ўйнашмади. Бошланғич таркибни ёмон деб бўлмайди. Сиз етарлича билимга эга мураббийсиз. Аммо ўйинчи алмаштиришда кечикдингиз, деб ўйлайман. Бир қатор футболчилар чарчаб қолишди.
- Ахир биз ўйинчи алмаштиришдан кейин ҳам гол ўтказиб юбордик. Футболчини қачон майдонга тушириш, қачон алмаштириш – бу менинг вазифам ва мен ўзим яхши биламан. Ислом Маматказинни жароҳати бор эди. Мени бошқа ҳимоячим йўқ. Шуни ҳам ҳисобга олишим керак-ку. Кимни қачон алмаштириш керак эди, вазиятни кўриб тургандим. Албатта, ҳимояда камчиликлар кўзга ташланяпти. Барчасини таҳлил қиламиз.
- Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатган Леван Арвеладзени нима учун алмаштирдингиз?
- У мавсум давомида кўп ўйинларда иштирок этиб келмоқда. Айнан у чарчаб қолганди. Буни барчамиз кўрдик. Бизга голлар қайси зоналардан урилди? Уни чарчоғи ҳам сезилган ва шу боис Леванни алмаштиришга мажбур бўлдик. Оддий техник хатолар юз берди. Учинчи голда ҳам ҳимоячининг тактик хатоси бўлди.
- Элдор Адҳамовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Нима учун Литовка заҳирада қоляпти?
- Албатта, бу ерда нима учун яна Адҳамов майдонга тушди, деган савол туғилади. Тайёргарлик жараёни, ўйиннинг ҳолати ва бошқаларни ҳисобга олиб уни майдонга туширишга қарор қилганмиз. Баъзи-бир кучлироқ жиҳатларини ҳисобга олиб уни майдонга туширгандик. Афсуски, бир қанча вазиятларда асабий ўйин бўлди. Ҳаммамиз ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Шунчаки майдонга тушмагандик. Биз ҳар доим мухлислар учун ўйнашимизни жуда яхши биламиз. Адҳамов қўлидан келганича ҳаракат қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”