Фото: Mark Robinson / Matchroom Boxing
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов америкалик Теренс Кроуфордга қарши жангдан кейин мағлубиятни тан олмади ва реванш сўради.
«Теренс бунгача деярди барча жангларини нокаут билан ютганди. Бугун эса мен охиригача муносиб курашдим ва жангда ғалаба қозондим, деб ўйлайман.
Бугунги жангдан кейин мен реванш сўрайман. Жаноб шайх ал Туркидан реванш жангини ташкил қилишни сўраб қоламан. Бугун жанг назоратим остида ўтганини барча кўрди. Кейинги жангларни ҳам шу даражада ўтказишга ҳаракат қиламан.
Ҳа, Теренс жаҳонда зўр боксчи, мен эса ҳали 10 та жанг ўтказган эдим. Шунга қарамай, Кроуфордга қарши муносиб жанг олиб бордим деб ўйлайман. Мени қўллаб-қувватлаган барчадан миннатдорман. ИншаАллоҳ, ҳали қайтаман», - дейди Исроил Мадримов жангдан кейин.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов профессионал фаолиятидаги 11-жангида ҳакамлар қарори туфайли илк мағлубиятни қабул қилиб олди. Теренс эса 41-жангида ҳам ғалаба қозонди ва WBA камарини қўлга киритиб, 4 та вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди