
«Манчестер Юнайтед» клуби АПЛнинг 5-тури доирасида «Уотфорд»га 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Бу клубнинг расмий ўйинларда қаторасига учинчи марта очко ололмаслиги бўлди. Бундан олдинги 2 учрашув ҳам Жозе Моуриньо шогирдларининг мағлубияти билан якунланганди. Ўтган ҳафтанинг шанба кунида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда 1:2 ҳисобидаги мағлубият, жорий ҳафтанинг пайшанба кунида эса Европа Лигаси гуруҳ босқичида «Фейеноорд»га қарши ўйинда 0:1 ҳисобидаги мағлубият қайд этилганди.
Португалиялик мутахассис эса сўнгги 10 йил ичида биринчи марта кетма-кет уч ўйинда мағлубиятли ўйин ўтказди.
2006 йилда «Челси» Моуриньо бошқарувида премьер-лиганинг дастлабки икки турида ютқазган, кейин Англиия Суперкубоги учун баҳсни «Ливерпуль»га бой берганди (1:2).
Манба: Tribuna.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар