11:39 / 08.08.2024
154

Савио: Фермада сигир соғиб юрардим, “Манчестер Сити”га ўтиш хаёлимга келмаган

Савио: Фермада сигир соғиб юрардим, “Манчестер Сити”га ўтиш хаёлимга келмаган
“Манчестер Сити” ёзги трансферлар даврида бразилиялик иқтидор эгаси Савиони ўз таркибига қўшиб олди. Футболчи фаолиятида бундай катта ўзгаришлар бўлишини кутмаганини тан олди ва бу ҳақда қуйидагича фикр билдирди.

- Мен фермада катта бўлганман ва сигир соғиб юрардим. Футбол ўйнаган бўлсам-да, ҳеч қачон “Манчестер Сити”га ўтишим мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганман.

Мен камсуқум, оддий йигитман. Менга берилган имкониятни қадрлайман ва ишончни оқлашга ҳаракат қиламан
, - деди Савио.

Савио “Атлетико Минейро” тарбияланувчиси ҳисобланади. Франциянинг “Труа” клуби уни икки йил муқаддам 6,5 миллион еврога трансфер қилган эди. Ҳар икки қанотдан ҳужум уюштиришга ихтисослашган Савио шу пайтга қадар Нидерландиянинг ПСВ ва Испаниянинг “Жирона” клубларида ижарада ҳам ўйнади.

“Шаҳарликлар” 20 ёшли футболчи трансфери учун “Труа”га 25 миллион евро тўлади.

Савио шу йилнинг март ойидан бери Бразилия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У халқаро миқёсда еттита ўйин ўтказиб, битта гол урган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Савио: Фермада сигир соғиб юрардим, “Манчестер Сити”га ўтиш хаёлимга келмаган