Париж мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинлари бокс мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.
Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Муллажоновдан кейин Баҳодир Жалолов ҳам Олимпиада финалига чиқди. Яна бир чарм қўлқоп устаси – жаҳон чемпиони Абдумалик Ҳалаковда ҳам финалда иштирок этиш имконияти катта.
Баҳодир Жалолов ярим финалда Германия шарафини ҳимоя қилаётган асли келиб чиқиши камерунлик бўлган Нелви Тиафакни очколар ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу жанг асносида британиялик бокс эксперти Тейлор О'Хиггинс ўта оғир вазннинг биринчи рақамли боксчиси бўлиб турган Баҳодир Жалоловнинг ғалабали юришларини таҳлил қилиб берди.
- Амалдаги олимпия ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Германиядан келган рақиби Нелви Тиафакни мағлубиятга учратиб, +92 килограмм вазн тоифасида Париж Олимпиадасининг финалига йўлланма олди.
Аслида Жалоловнинг шиддатли жангларига ҳеч ким қарши тура олмайди. Хусусан, Тиафак ҳам рингда боксчилар даражасидаги фарқни қисқартира олмади ва зарбалари асосан бўшлиққа тўғри келди.
Мен аввалроқ ўз изоҳларимда таъкидлаганимдек, Жалолов бундай жангларда секин ва хотиржам ҳаракат қилиб, хавфни минималлаштиришга катта эътибор қаратади. Ярим финалда Баҳодир фақат учинчи раундда ўз бокс услубини намойиш қилди. У Тиафакка қарши ҳужумга ўтиб, ўз комбинацияларини амалга оширди.
Мен Жалоловдан кўпроқ нарса кутаётган мухлису мутахассисларни тушуниб турибман. Лекин ўта оғир вазн тоифасида, айниқса, Тиафак сингари кучли зарбага эга панчерга қарши баҳсда бундай қилиш ярамайди.
Жалоловнинг масофада ишлаш орқали эҳтиёткорликни сақлаган ҳолда хотиржам ғалаба қозонишга уринишини танқид қилиб бўлмайди. Ўта оғир вазн тоифасида таваккал қилиб, тажовузкор тарзда фақат ҳужумга зўр берган боксчи қарши ҳужумга тутилиб қолиш эҳтимоли катта, - деди Тейлор О'Хиггинс.
Баҳодир Жалолов учун бу сўнгги Олимпия ўйинлари бўлади. 30 ёшли чарм қўлқоп устаси ҳаваскорлар боксидаги фаолиятини юқори нуқтада – Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиби ўлароқ тугатмоқчи. Кейин у бор эътиборини профессионал боксда жаҳон чемпионлиги камарларини қўлга киритишга қаратади.
Жалолов Париж Олимпиадасида ҳозиргача учта жанг ўтказиб, норвегиялик Умар Муҳаммад Шиха, австралиялик Теремоана Жуниор, германиялик Нелви Тиафакни бир хил – 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди тажрибали боксчимиз ҳаваскорлар боксидаги сўнгги жангини Олимпия ўйинларининг финалида испаниялик Аюб Гадфага қарши ўтказади.
Баҳодир Жалолов 25 ёшли рақиби билан 2023 йили Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида тўқнаш келиб, зафар қучган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?