00:41 / 09.08.2024
231

Париж—2024. Улуғбек Рашитов Олимпиада олтин медалини қўлга киритди!

Париж—2024. Улуғбек Рашитов Олимпиада олтин медалини қўлга киритди!
Фото: МОҚ
Париж Олимпиадасида таэквондо учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик спортчи Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримга қарши тўқнаш келди.

Биринчи раундни Улуғбек 5:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи раундда ҳам рақибига имкон қолдирмаган Рашитов олтин медал соҳибига айланди.

Шу тариқа Улуғбек Рашитов кетма-кет иккинчи марта Олимпиада олтин медалини қўлга киритмоқда.

Нимчорак финалда Улуғбек гонгконглик рақибини, чорак финалда эса хитойлик Лианг Юшуайни мағлуб этганди. Ярим финалда эса испаниялик Хавер Пересдан устун келганди.

Улуғбек Рашитов 2002 йил 23 мартда туғилган. Мураббийи—Хан Павел. Тажрибали ўзбек таэквондочиси Токио Олимпиадаси ғолиби ҳисобланади. 2023 йил Бокуда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Улуғбек Рашитов Олимпиада олтин медалини қўлга киритди!