Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасидан ўрин олган финал ўйини бўлиб ўтди.
Ҳал қилувчи баҳсда Испания Франция билан тўқнаш келди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Энсо Мийо ҳисобни очди. 18-дақиқада эса Фермин Лопес ҳисобни тенглаштирди. 25-дақиқада Фермин дублни расмийлаштирди.
28-дақиқада Алекс Баэна жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлимда эса французлар анча ўзига келиб олди. 80-дақиқада Магнес Алкиуш ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса Матета пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни 3:3 кўринишига олиб келди.
Асосий бўлимлар дуранг билан якунлангач, терма жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. Қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида испания ҳисобда олдинга чиқиб олди. 100-дақиқада урилган голга Камелё муаллифлик қилди. 120+1-дақиқада ҳам Камелё дарвозани ишғол қилиб, Испаниянинг 5:3 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа Испания Париж Олимпиадасининг футбол мусобақасида чемпионга айланди.
Париж—2024.
Финал
9 август, жума
Франция — Испания 3:5
Голлар: 1:0 – 11 Мийо, 1:1 – 18 Лопес, 1:2 – 25 Лопес, 1:3 – 28 Алекс Баэна, 2:3 – 79 Аклиуш, 3:3 — 90+3 Матета, 3:4 — 100 Камелё, 3:5 — 10.
Франция U-23: Рест, Трюффер (Локо, 90), Лукеба, Баде, Силдийя (Шерки, 111), Шотар (Аклиуш, 52), Коне (Магасса, 105), Мийо (Дуэ, 78), Олисе, Ляказетт (Калимуэндо, 52), Матета.
Испания U-23: Тенас, Миранда (Мигел Гутеррес, 98), Кубарси, Эрик Гарсия, Пубил (Хуанлу Санчес, 73), Алекс Баэна (Туррентес, 83), Барриос, Серхио Гомес, Лопес (Бернабе, 73), Орос (Пачеко, 88), Абел Руис (Камело, 83).
Огоҳлантиришлар: Коне (36), Баде (45+5), Бернабе (76), Алекс Баэна (78), Миранда (90+2), Пачеко (94). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эроннинг Исроилга эҳтимолий зарбаси қайси нишонларга қаратилиши маълум бўлди
Медведев: “Россия қўшинлари махсус операция доирасида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам етиб бориши керак”
Медведев: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак
Тез озишга ёрдам берадиган 5 та витамин
Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради
Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар
Америкаликларнинг катта қисми Исроилни ҳимоя қилиш учун қўшин юборишга қарши
Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди