
Фото: МОҚ
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.
-71 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Асадхўжа Мўйдинхўжаев мексикалик Марко Алонсо Вердега қарши жанг қилди.
Биринчи раунд тўлиқ Асадхўжанинг устунлигида ўтди ва 5:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи раунд ҳам 5:0 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг фойдасига ҳал бўлди.
Учинчи раундда ҳам рақибига имкон қолдирмаган Асадхўжа Париж Олимпиадаси олтин медалига эга чиқди.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев мусобақадаги илк жангини мисрлик Омар Элавадига қарши ўтказиб, мутлақ устунлик қилиб ғалаба қозонган эди. Иккинчи жангда даниялик Николай Тертерян таслим этилганди. Ярим финалда эса АҚШ вакили Омари Жонс устидан ғалаба қозонганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.