Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон спорт делегацияси учун муваффақиятли ўтяпти. Сўнгги кунларда спортчиларимиз медаль жамғаришни давом эттирмоқда.
Айниқса, ўзбек боксчиларининг Париж рингларидаги шиддатли жанглари, рақибларидан яққол устунликка эга бўлаётгани ва давомли ғалабалари халқаро миқёсдаги мутахассисларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда.
Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасидаги бокс мусобақалари етти вазн тоифасида ташкил этилган. Ўзбекистон тўлиқ таркиб билан иштирок этди ва беш нафар ҳамюртимиз ўз вазн тоифасида финалга чиқди. Ҳозиргача, Ҳасанбой Дўсматов (51 кг), Абдумалик Халаков (57 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (71 кг) ва Лазизбек Муллажонов (92 кг) сўнгги ҳал қилувчи жангларда ҳам зафар қучиб, Олимпия ўйинлари чемпиони бўлди.
Финалда яна бир вакилимиз – Баҳодир Жалолов ҳам иштирок этади.
Бокс мусобақаларини ёритиб келаётган АҚШнинг Bad Left Hook журнали ҳам ўзбек боксчиларининг натижаларини алоҳида тилга олди. Ушбу нашр бош муҳаррири Скотт Крист 2006 йилдан бери бокс учрашувларини таҳлил қилиб келади. Тажрибали мутахассис қуйидаги фикрларни билдирди.
- Парижда французлар бокс мусобақасида олтин медалсиз қолди. Лекин Билол Беннама ва Суфён Умиха кумуш медаль билан тақдирланди.
Аввалги ўзаро баҳсда Ҳасанбой Дўсматов Билол Беннамани нокаутга учратган эди. Франциялик чарм қўлқоп устаси бу гал реванш олишга умид қилганди. Лекин Дўсматов бунга имкон бермади ва икки карра олимпия чемпионига айланди.
Ўзбекистонга бокс бўйича иккинчи олтин медални Асадхўжа Мўйдинхўжаев келтирди. У финалда рақиби Марко Вердедан яхшироқ жанг қилди. Мексикага 1968 йилги Олимпиададан бери биринчи олтин медални тақдим қилишга Верденинг кучи етмади.
Ўзбеклар ҳозирнинг ўзида эркаклар ўртасида бокс бўйича умуман бошқа даражада эканини исботлаб бўлди.
Париж Олимпиадасида ҳайратланарли даражада барқарор иштирок этаётган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзи учун тўртинчи олтин медални нақд қилди. Улар ўзларини ўта қудратли куч сифатида намоён қилиб бўлди. Айни пайтда улар бошқалардан анча ўзиб кетган.
Озарбайжон шарафини ҳимоя қилган Лорен Альфонсо кубалик боксчи, маҳоратли жангчи. Лекин Лазизбек Муллажонов бутун жанг давомида ўзининг услубини ўтказиб келди ва олтин медалга сазовор бўлди, - деб ёзди америкалик эксперт Скотт Крист.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аввалги Олимпиадаларда жами бешта олтин, иккита кумуш ва саккизта бронза, жами 15 та медаль жамғарган эди.
Энди Париж Олимпиадаси иштирокчиларида натижаларни янада яхшилаш имкони бор. Бунинг учун Баҳодир Жалолов финалда ғалаба қозониши талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”