22:50 / 18.08.2024
1 069

Ўзбек боксчиси ўта тезкор экан, уни ҳеч ким “тутолмади”!

Ўзбек боксчиси ўта тезкор экан, уни ҳеч ким “тутолмади”!
Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилган Олимпия ўйинлари якунланганидан кейин мутахассислар мусобақа натижаларини, спортчилар иштирокини, эътиборга молик кўрсаткичларни таҳлил қилмоқда.

Бу галги Олимпиададаги энг улкан ютуқларни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қайд этди. Ҳамюртларимиз эркаклар ўртасидаги етти вазн тоифасидан бештасида олтин медалларга эга чиқди.

Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Лазизбек Муллажонов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Абдумалик Халаков ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Олимпия ўйинларининг шоҳсупасига кўтарилди.

Россиянинг “Студия бокса Виктора Ялымова” (“Виктор Ялимов бокс студияси”) ютуб канали Ўзбекистон боксчиларининг “Париж-2024” ўйинларидаги муваффақиятига муносабат билдирди.

- Бешта олтин медаль жамғарган Ўзбекистон катта устунлик билан биринчи ўринни эгаллади. Савол шундан иборат – Ўзбекистон боксчилари зўр жанг қилдими ёки қолганлар етарли даражада кучли эмасми?

Жавобни билмайман. Ўзбекларнинг ҳар бири сифатли бокс намойиш қилди ва Олимпиададаги устунлик ана шу омил самараси. Боксда еттита олтин медалдан бештасини олиш бу катта тарих
, - дейилади мазкур ютуб канали учун тайёрланган таҳлилий материалда.

Бундан ташқари, “Виктор Ялимов бокс студияси” 71 килограммгача вазн тоифасида барча рақибларини катта устунлик билан енгган Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдириб ўтди.

- Ўзбекистонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаев зарба беришдан кўра, кўп югурди. У шу қадар тезкор эканки, рақибга зарба бериши билан қочиб қоляпти ва уни умуман “тутиб бўлмас” экан. Ўзбек боксчиси бу ишни Олимпия ўйинлари финалида тажрибали ва жуда яхши чарм қўлқоп устаси бўлган мексикаликка қарши жангда қиляпти. Рақиб ўзбек боксчисининг тезкорлигидан унга зарба бера олмади, - деди эксперт Виктор Ялимов.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж рингларида мисрлик Умар Элавади, даниялик Николай Тертерян, америкалик Омари Жонсни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Олимпиаданинг ҳал қилувчи баҳсида ҳамюртимиз Мексикадан келган кучли боксчи Макро Верде билан куч синашди. Рақибидан техник ва тактик жиҳатдан анча устун келган Асадхўжа Мўйдинхўжаев очколар ҳисобида зафар қучиб, олимпия чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Асадхўжа ёш бўлишига қарамай, ҳаваскорлар боксида катта натижаларни қўлга киритиб келмоқда. 23 ёшли чарм қўлқоп устаси 2022 йили Иордания мезбонлик қилган Осиё чемпионатида бронза медалга сазовор бўлганди.

2023 йили Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида Мўйдинхўжаев ўз вазн тоифасида барча рақибларидан устун келиб, жаҳон чемпиони бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек боксчиси ўта тезкор экан, уни ҳеч ким “тутолмади”!