21:43 / 19.08.2024
45

Суперлига. “Навбаҳор” “Бунёдкор”га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлига. “Навбаҳор” “Бунёдкор”га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Фото: “Навбаҳор”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган учрашув 19 август, душанба куни бўлиб ўтди.

“Навбаҳор” ўз майдонида “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Андрия Филипович ҳисобни очди. 18-дақиқада эса Жамшид Искандеров мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди.

Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар нисбатан фаолроқ ўйнаб, 60-дақиқага келиб пенальти ишлаб олди. Темурхўжа Абдухолиқов ушбу пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 70-дақиқада эса “Бунёдкор” футболчиси Бобурбек Йўлдошев қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Асосий дақиқалар якунига етгач, ҳакам ўйинга 12 дақиқа қўшиб берди. 102-дақиқада эса наманганликлар пенальти ишлаб олди. Жамшид Искандеров ушбу 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Суперлига
16-тур

19 август, душанба
“Навбаҳор” — “Бунёдкор” 2:2
Голлар
: Андрия Филипович, 9 (0:1), Жамшид Искандеров, 18 (1:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 60 пен (1:2), Жамшид Искандеров, 90+12 пен (2:2).

“Навбаҳор”: 35. Санжар Қувватов, 8. Сияваш Ҳақназари (17. Руслан Жиянов, 78), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев (12. Саидазамат Мирсаидов, 78), 21. Гиорги Никабадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 55. Комил Тожиддинов (71. Наврўзбек Иминжонов, 82), 77. Аброр Исмоилов.

“Бунёдкор”: 1. Марин Любич, 4. Нажмиддин Нормуродов, 6. Бобурбек Йўлдошев, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 11. Темурхўжа Абдухолиқов (74. Луис Качорри, 80), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Асадбек Раҳимжонов, 25. Ицуки Урата, 41. Андрия Филипович (66. Азизбек Тўлқинбеков, 73), 57. Амир Тўрақулов (10. Расул Йўлдошев, 80), 77. Музаффар Олимжонов (8. Фране Чиряк, 73).

Огоҳлантиришлар: Музаффар Олимжонов (2), Филип Иванович (59), Андрия Филипович (62), Сияваш Ҳақназари (77).
Четлатиш: Бобурбек Йўлдошев (70).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Навбаҳор” “Бунёдкор”га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди