19:40 / 20.08.2024
190

Моуриньо “Фенербаҳче” футболчиларини ғирромга ўргатяпти

Моуриньо “Фенербаҳче” футболчиларини ғирромга ўргатяпти
Кутилмаган қарорлари билан ном қозонган Жозе Моуриньо ўзи бошқараётган “Фенербаҳче” жамоаси футболчиларидан антифутбол намойиш қилишни ҳам талаб этмоқда.

- Менинг ўйинчиларим майдонда бошқа жамоалар бизга нисбатан қўллаётган усулларни ҳам ишлатиши керак. Улар вақт чўзиш, майдонга ётиб олиш, ўйинни тўхтатиш, жароҳатни симуляция қилишни билишлари шарт. Буни ҳар бир жамоа қилади, - деди Жозе Моуриньо.

Моуриньо жаҳон футболи тарихида энг сермаҳсул мураббийлардан ҳисобланади. Португалиялик мутахассис фаолияти давомида Португалия, Испания, Англия, Италия чемпионатларида ишлаган ва катта ютуқларга эришган.

Тажрибали мураббий ёзда Туркия Суперлигаси вакили “Фенербаҳче”ни қабул қилиб олди. Унинг шартномаси икки йил давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо “Фенербаҳче” футболчиларини ғирромга ўргатяпти