Фото: IBA
Супер оғир вазнда жанг қилувчи қозоғистонлик Иван Дычко (14-0, 13 КО) жангларига масъул бўлган менежер Зиё Алиев “Vesti.kz” мухбири билан суҳбатда ўзбекистонлик икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов (14-0, 14 КО) билан эҳтимолий жанг вақтини маълум қилди.
“Ўйлашимча, Жалолов билан жанг келаси йили бўлиб ўтиши мумкин”, деди Алиев.
Бунгача икки боксчи фақат ҳаваскор боксда тўқнаш келган. Улар орасида ўтказилган тўртта жангнинг барчаси қозоғистонлик боксчи фойдасига ҳал бўлган.
Фото: “Меta-rankings.kz”
Аввалроқ Иван Дычко Баҳодир Жалоловни нокаутга учратишини айтган эди.
“Агар ушбу жанг рўй берса, мен унда фаворит бўлардим. Уни енгардим, балки нокаутга учратардим”, деган эди боксчи.
Фото: Boxingscene
Америкалик журналист Жек Маккафери Баҳодир Жалоловнинг имкониятларини юқори баҳолади.
“У профессионал боксда муваффақиятга эришадими, буни вақт кўрсатади. Жалоловнинг Олимпиададаги жозибали жанглари фонида Дичко билан жангни томоша қилиш айниқса қизиқарли бўлади.
Бошқа томондан, Жалолов қозоғистонлик боксчидан рейтингда олдинда ва Олимпиададаги ғалабаларидан сўнг ўзбекистонлик боксчида чемпионлик учун Дичкодан кўпроқ имконият пайдо бўлиши мумкин. Боксчилар классда юқорилаш учун жанг қилиши мумкин”, деди эксперт.
Фото: “Yuz.uz”
Баҳодир Жалоловнинг мураббийи Тўлқин Қиличев Sports мухбирига шогирдининг қозоғистонлик Иван Дычкога қарши профессионал рингдаги бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди.
“Иван Дычко ўз карьерасининг энг юқори чўққисида энди кўтарилаётган ёш, умидли Жалоловни мағлуб этган. Мен Дичкони ҳурмат қиламан ва беписандлик билан гапирмоқчи эмасман. Агар жанг бўлса, Дычко Жалоловга ўткинчи бир рақиб бўлади. Жалолов ҳозир қай даражада эканини боксни тушунадиган ҳар бир киши билади”, деди Ўзбекистон бокс терма жамоаси бош мураббийи.
Бир кун аввал, 21 август куни қозоғистонлик боксчи америкалик Крейг Льюисни (15-8-1, 8 КО) иккинчи раундда нокаутга учратди.
Эслатиб ўтамиз, Дычко профессионал рингда 14 та жанг ўтказган ва жангларнинг 13 тасида рақибларини нокаутга учратган. Жалолов эса 14 жангнинг барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”