Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигасига ўтганидан бери ўрқин ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонди ва шу боис ҳар доим оммавий ахборот воситалари ходимларининг нишонида туради.
20 ёшли ҳужумкор футболчининг муваффақиятлари ҳам, ишончни оқлай олмаган вазиятлар ҳам, бир сўз билан айтганда ҳар қандай эътиборга молик ҳолати қаламга олинади, объективга муҳрланади.
Россия Премьер-лигасининг олтинчи турида ЦСКАнинг лига дебютанти “Акрон”га қарши ўтказган учрашувида ўзбек легионери асосий қаҳрамонлардан бири бўлди. Файзуллаев “армиячилар” рақиб дарвозасига йўл топа олмаётган паллада жамоадоши Тамерлан Мусаевга шу қадар қулай пас бердики, ҳужумчи рақиб дарвозасини ишғол қилишга умуман қийналгани йўқ.
Шу голдан кейин ЦСКА футболчиларини том маънода тўхтатиб бўлмай қолди ва улар меҳмонлар дарвозасини яна уч марта аниқ нишонга олди.
Учрашувда бурилиш ясаш, ўйинда қаҳрамонлик кўрсатиш осон бўлгани йўқ. Шу куни рақиблар Аббосбек Файзуллаевга қарши аёвсиз ўйнади, унга нисбатан ўйин қоидаси кўп бузилди, бир неча маротаба легионеримиз оғриқдан майдон “думалаб” ҳам қолди.
Энг хавфли ҳолат ўйиннинг 23-дақиқасида рўй берди. Қўпол ўйнаб ўрганган 27 ёшли португалиялик футболчи Жоау Эсковаль тўпни қабул қилиб олган Аббосбек Файзуллаевнинг ортидан ҳужум қилди. Тўқнашув жуда қаттиқ бўлди. Бош бошга тегди. Ҳар икки ўйинчига тиббий ёрдам кўрсатилди.
Файзуллаевни болалигида “бошинг тошдан бўлсин”, деб дуо қилишган экан, унинг жароҳати ғурра билан чекланди. Эсковалнинг эса, боши ёрилди, бинт билан боғлашга тўғри келди.
Кейинроқ португалиялик ўйинчи ЦСКАнинг “отахон” дарвозабони Игорь Акинфеевнинг орқа томонидан бошига урилиб, лабини ёриб олди. Яна бир эътиборга лойиқ воқеа ўйиндан кейин юз берди.
Маълумки, кейинги пайтда Аббосбек Файзуллаев самарали ҳаракатни амалга ошира олмаётгани учун танқид остида қолиб кетаётган эди. ЦСКАнинг ўйини ўзбек легионерининг ҳаракатларига боғланиб қолгани учун танқидларга ҳам асосан ҳамюртимиз нишон бўлаётганди.
ЦСКА бош мураббийи Марко Николич Аббосбек Файзуллаевни танқидлардан ҳимоя қилишга киришди.
- Аббосбек Файзуллаев қишда Осиё кубоги, ёзда Олимпия ўйинларида иштирок этгани учун ўта муҳим ҳисобланган иккита мавсумолди ўқув-машғулотлар йиғинларини ўтказиб юборди. Юқоридаги мусобақаларда ўйинчи катта юкламаларни бажарди. Ёш футболчини танқид қилиш хато, деб ўйлайман. Аббос – жуда истеъдодли, ҳаракатчан, маҳнаткаш йигит. У ўсишда ва ривожланишда давом этади. Тез орада яна ҳаммасини уддалай бошлайди, - деди ЦСКАнинг сербиялик бош мураббийи Марко Николич.
ЦСКА футболчилари навбатдаги учрашувини 27 август куни Россия кубоги доирасида сафарда “Ахмат” жамоасига қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди