Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
- "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинни кўрдингиз, тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейинроқ иккинчи гол ва шундан сўнг ўйин тақдири ҳал бўлди. Ҳисоб адолатли бўлди, биз бугун "Насаф"га қаршилик кўрсата олмадик.
- "Андижон" Суперлига биринчи даврасини яхши ўтказганди. Иккинчи даврада кетма-кет мағлубиятлар. Хатто дуранг ҳам йўқ. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?
- Сабабларни таҳлил қилсак, жуда кўп. Йўқотишлар, руҳият билан боғлиқ муаммолар. Ишончни йўқотиб қўйдик. Ҳаракат қилаяпмиз, лекин натижа бермаса, ишонч йўқолиб қолаяпти. Давомли муаммолар гирдобига кириб қолдик.
- Бугун жамоангиз мавсумдаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказди. Тайёргарлик яхши бўлмаганмиди?
- Йўқ, қандай жамоа майдонга келаётганимизни билардик. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бироқ, мезбонлар тезкорлик билан биринчи голни уришди ва бу бизнинг режаларимизга таъсир кўрсатди. Иккинчи голни ҳам ўтказиб юборганимиздан сўнг жамоада ишонч йўқолиб қолди, иштиёқ пасайиб кетди. Шунинг учун ҳам айтаяпман, ўйин сценарийсига қарасак, ҳисоб адолатли бўлди.
- "Андижон" айни дамда кризисда эканини аввал ҳам айтгансиз. Буни бартараф этиш учун вақт керак. Шу вақт оралиғида жамоа аутсайдерлар чизиғига тушиб қолишидан чўчимайсизми?
- Баъзан бундай муаммолар битта ғалаба ортидан ҳал бўлади. Биз бугун ҳам ютқазгани келмагандик, натижа учун ҳаракат қилдик. Олдимизда Ўзбекистон кубоги доирасида масъулиятли ўйин бор. Балки шу учрашувда ижобий натижа қайд этсак, жамоа руҳияти кўтарилади, ишонч пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди