
Чарльз Югстер 95 ёшдан юқори инсонлар ўртасидаги ёпиқ ҳавода 200 метрга югуриш борасида жаҳон рекордини ўрнатди. Югстер бу масофани 55,48 сонияда босиб ўтди. Бу аввалги рекордчи Орвилл Роджерснинг натижасидан 2 сония яхшироқ.
Бундан ташқари Югстер 90 ёшдан юқори инсонлар ўртасидаги 60 метрга югуриш бўйича Буюк Британия рекордини ҳам янгилади. У бу масофани 15,32 сонияда босиб ўтди.
Маълумот учун, июль ойида 96 ёшни қаршилайдиган Югстер очиқ ҳавода 100 ва 200 метрларга югуришда ҳам рекордчи ҳисобланади.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар