23:43 / 27.08.2024
51

Илёс Зейтуллаев: "Ўйин ҳақида фикр билдиришнинг ўзи оғир"

Илёс Зейтуллаев: "Ўйин ҳақида фикр билдиришнинг ўзи оғир"
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Бу ўйин ҳақида фикр билдириш ҳам оғир. Бугун очиқ футбол ўйнашга интилдик. Балки натижа келтириши ҳам мумкин эди. Гол урганимизда натижа бошқача бўларди. ОКМК жамоаси ўз имкониятидан фойдаланиб кетди. Жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

- "Бунёдкор" иккинчи даврани яхши бошлади. Жамоа ҳимояси ҳам яхшиланган. Бироқ, ҳужумда, вазиятларни якунлашда аниқлик етишмаяпти. Бу борада фикрингиз қандай?
- Биз рақибларга жиддий қаршилик кўрсатаяпмиз. Бугун кучли рақибга тўқнаш келдик. Кучли жамоа, кучли мураббийлар штаби жам бўлган. Биринчи бўлимда 4-5 та голли вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ҳам вазиятларимиз бўлди. Аниқлик етишмагани рост, биз бу борада ишлаяпмиз. Айрим вазиятлар бўлди, нега гол ура олмаганимизни қабул қилиш қийин.

- Ўтган ўйинда ҳакамлар "Навбаҳор" фойдасига хато қарор чиқариб, "Бунёдкор"дан очко тортиб олишди. Бугун жамоангиз яққол голли вазиятлардан фойдалана олмади. "Металлург" билан очколар фарқининг кўп эмаслиги хавотирга сабаб бўлмайдими?
- Футболда руҳият, руҳий ҳолат жуда муҳим. Биз жадвалда қийин аҳволда эканимизни биламиз. Шундай вазиятда ҳакам ўйиннинг сўнги дақиқасида хато қарор чиқариб, ғалабанинг йўқотилишига сабаб бўлди. Биз учун ҳозир ҳар бир очконинг қадри олтинга тенг. Курашишда давом этамиз. Биз учун навбатдаги ҳар бир ўйин финал мақомида бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Илёс Зейтуллаев: "Ўйин ҳақида фикр билдиришнинг ўзи оғир"