date
views 84

Париж-2024: Ёрқинбек Одилов делегациямиз ҳисобига бешинчи олтин медални қўшиб қўйди

Париж-2024: Ёрқинбек Одилов делегациямиз ҳисобига бешинчи олтин медални қўшиб қўйди
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ўртасида F57 классида найза улоқтириш баҳслари якунлади. Унда иштирок Ёрқинбек Одилов 50.32 метр натижа қайд этиб, Ўзбекистон делегациясига бешинчи олтин медални тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, Ёрқинбек Токио—2020 Паралимпия ўйинларини тўртинчи ўринда якунлаган эди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 11 тага етди (5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж-2024: Ёрқинбек Одилов делегациямиз ҳисобига бешинчи олтин медални қўшиб қўйди