16:51 / 04.09.2024
34

Шавкат Раҳмонов: “18 нафар жангчи мени синдиришга уринди"

Шавкат Раҳмонов: “18 нафар жангчи мени синдиришга уринди"
Мағлубиятсиз серия қайд этаётган қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов (18-0) ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Белал Муҳаммадга жавоб қайтарди. Аввалроқ Белал (24-3-1 N/C) енгилмаган йигитларни синдиришини айтганди.

Сендан олдин 18 нафар жангчи мени синдиришга уринди. Бироқ мен уларнинг ҳаммасини ер тишлатдим. Сен эса UFC даги 18 та жангда фақат учта йигитни муддатидан олдин енга олдинг. Тушун, камар сенга супер куч бермайди. У сени ақлдан оздирганга ўхшаяпти”, — деб ёзади Шавкат ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, Шавкат Раҳмонов 29 ёшда. Қозоғистонлик 2020 йилдан буён UFC да иштирок этиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Раҳмонов: “18 нафар жангчи мени синдиришга уринди"