09:48 / 08.09.2024
29

Британиялик боксчи – Кличко, Усик, Фьюри ва Жошуа спарринг учун қанча тўлаганини айтди

Британиялик боксчи – Кличко, Усик, Фьюри ва Жошуа спарринг учун қанча тўлаганини айтди
Британиялик боксчи Дейв Аллен бокс бўйича жаҳон чемпионлари унга спарринг учун қанча ҳақ тўлашини айтди. Бу ҳақида у ўзининг You Tube каналида маълум қилди.

Алленнинг сўзларига кўра, Владимир Кличко унга тахминан 1,5 минг евро (21 млн. 136 минг сўм) тўлаган. Бундан ташқари, йиғин Алп тоғларидаги қасрда бўлиб ўтган. Бироқ, навбатдаги боксчи Александр Усикнинг лагерида вазият бироз ёмонроқ эди. Ҳафтасига минг евро (14 млн. сўм) оладиган бўлса-да, Алленга Украина таомлари ёқмаган.

Дастлаб Дейв дўсти Тайсон Фьюрининг лагерида бепул ишлаган, чунки ўша пайтда у боксни ҳам ўзлаштира бошлаган эди. Шунинг учун Тайсон билан спарринг Аллен учун қўшимча машғулот бўлган. Кейинчалик у Фьюри билан ишлагани учун ҳафтасига бир неча марта тахминан 150 фунт стерлинг (2 млн. 501 минг сўм) ола бошлади.

Ҳаваскор сифатида Дейв бир неча марта Энтони Жошуа билан спаррингда тўқнаш келишга муваффақ бўлган. Лекин бу учун Алленга ҳеч қандай пул тўланмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Британиялик боксчи – Кличко, Усик, Фьюри ва Жошуа спарринг учун қанча тўлаганини айтди