11:32 / 09.09.2024
88

Россиялик эксперт: “Қирғизистон Ўзбекистонни мағлуб этиши мумкин”

Россиялик эксперт: “Қирғизистон Ўзбекистонни мағлуб этиши мумкин”
Фото: “ЎФА”
Футбол бўйича ЖЧ—2026 саралаш босқичидан ўрин олган Қирғизистон—Ўзбекистон учрашуви 10 сентябрь куни Д.Ўмурзоқов номидаги стадионда бўлиб ўтади.

Жамоалар ўртоқлик учрашувлари доирасида жами 4 та учрашув ўтказган. Учрашувларнинг барчасида Ўзбекистон миллий жамоаси ғалаба қозонган.

Ўзбекистон термаси сўнгги уч учрашувдан иккитасида ғалаба қозонди ва бир бора дуранг ўйнади: учинчи саралаш босқичининг 1-турида КХДР устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонилди. 2-саралаш босқичида Эрон билан дуранг ва Туркманистон билан ғалаба қайд этилди.

Қирғизистонда сўнгги уч баҳсда ғалаба қозонганича йўқ: Малайзия ва Уммон билан дуранг Эронга қарши сўнгги ўйинда мағлубият.

Сўнгги баҳслар ва терма жамоаларнинг FIFA рейтингида жойлашувида ҳам Ўзбекистон жамоаси устун. Аммо баъзи экспертлар ушбу учрашувда Ўзбекистон мағлуб бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Шимолий Корея билан ўйинда ҳаммаси аниқ бўлди. Ўзбекистонлик футболчилар майдон марказида муаммоларга дуч келишмоқда, жамоа ярим ҳимоячилари тўпни ушлаб туриб ҳужумга ўта олмаяпти. Ўзбекистонликлар фақат қанотлар орқали ўйнашмоқда. Ўзбекистонлик футболчилар учун рақибнинг ҳар бир қарши ҳужуми жуда хавфли. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ёмон. Қирғизистон жамоаси ўз навбатида жуда ҳаракатчан. Футболчилар тезкор ва қарши ҳужумларда яхши ўйнашади. Агар Ўзбекистон жисмоний тайёргарлигини ошира олмаса, Қирғизистон рақибини мағлуб этиши мумкин”, дейди россиялик эксперт ва журналист Евгений Михайлов.

Ушбу босқичда 18 та терма жамоа 6 тадан 3 та гуруҳга бўлинган. Ўйин натижаларига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган жамоалар тўртинчи босқичга йўл олади, унда яна икки жаҳон чемпионати иштирокчиси аниқланади. Яна бир ўринга қитъалараро плей-офф орқали эришиш мумкин.

А гуруҳида Эрон, Қатар, БАА, КХДР, Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари ўрин олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россиялик эксперт: “Қирғизистон Ўзбекистонни мағлуб этиши мумкин”