08:00 / 11.09.2024
38

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10 нафар ўзбекистонлик шахматчи иштирок этади

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10 нафар ўзбекистонлик шахматчи иштирок этади
Фото: UzChess
Венгриянинг Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 11 сентябрь, чоршанба куни старт олади.

197 нафар эркаклар, 184 нафар аёллар жамоалари иштирок этаётган мазкур олимпиадада Ўзбекистон шахматчилар жамоаси ҳар икки гуруҳда мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Турнир швейсарча форматда 11 тур давом этади.

Фото: UzChess
Ўзбекистон шахмат эркаклар терма жамоасида Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов иштирок этмоқда.

Фото: UzChess
Қизлар терма жамоасида эса Афруза Ҳамдамова, Нилуфар Ёқуббаева, Умида Омонова, Маржона Маликова ва Нодира Нодиржонова қатнашади.

Мусобақа 22 сентябрь кунига қадар давом этади. Вақт назорати : Классик. Ҳар бир ўйин бошида ўйинчиларга 40 та юриш учун 90 дақиқа, 41-юришдан ўйин охиригача эса қўшимча 30 дақиқа берилади ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади. Турнир швейсарча форматда 11 тур давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10 нафар ўзбекистонлик шахматчи иштирок этади