104
Қирғиз Республикаси устози: "Биз рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирдик. Бугун уларни ҳайрон қолдира олдик"
Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
"Бундай ўйинларда майдонга тушиш қийин иш. Мен йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдирдим. Чунки улар бу ўйинларга тайёргарлик жараёнида катта ҳажмдаги ишни бажаришди, бизга умид бера олишди. Биз ростдан ҳам очко олишни истагандик, афсуски, буни иложи бўлмади. Бу каби юқори даражада етарли тажрибамиз бўлмагани учун эмоцияларимизни жиловлай олмадик. Шу сабабли бугунги ўйин бизнинг фойдамизга ҳал бўлмади.
Тайёргарлик учун қисқа вақт бўлишига қарамай, бугунги ўйинга яхши тайёрландик, таркибни танладик. Сиз Аликуловни Кенжабаевга алмаштирганим ҳақида гапирдингиз, аммо таркибда жуда кўп ўзгаришлар бўлганди. Ўйин пайти ҳам кўрдикки, бу ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Иккита гол урдик, аммо қаердадир бироз таваккал қилдик. Футболда таваккал қилиш керак.
Бугун рақибни кутилмаган ҳолатлар билан ҳайрон қолдира олдик. Ҳар сафар ҳам бундай бўлмади, рақибга ҳам етарлича кўп имконият қолдирдик ва улар ўз вазиятларидан фойдаланиб кетишди. Биз керакли хулосани чиқарамиз ва тайёргарлик кўришда давом этамиз. Бундай ўйинлар жамоа учун, айниқса, ёш футболчилар учун тажриба бўлади. Кейинги йиғинларда янада кучлироқ бўла оламиз деб ўйлайман", - дейди Максим Лисицин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”